АсосийSport

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг илк ғолиблари аниқланди

'Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг илк ғолиблари аниқланди'ning rasmi

Бугун Тошкентда старт олган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида илк ғолиблар маълум бўлди. 

Бугун ўйналган илк медаллар жамланмаси эркаклар ўртасида -55 кг вазн тоифасида ўз эгаларини топди.

Даст кўтариш машқида қозоғистонлик Арли Чонтей 118 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда кичик олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда Таиланд вакили Тада Самбонуан 115 кг натижа билан 2-ўринни эгаллади.

Силтаб кўтариш машқлари эса ўта муросасиз кечди. Мазкур йўналишда Қозоғистон ва Таиланд вакиллари ўртасидаги баҳсга болгариялик Ангел Русев ҳам қўшилди. Якунда айнан булғор спортчиси 144 кг натижа билан энг яхши кўрсаткични қайд этди.

Бироқ, Русев даст кўтариш машқида анча паст натижа қайд этганлиги боис иккикурашда бор-йўғи 3-ўринни эгаллади ва катта бронза медалига лойиқ кўрилди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати.

Эркаклар, -55 кг:

1. Арли Чонтей (Қозоғистон) – 260 кг (118+142)

2. Тада Самбонуан (Таиланд) – 256 кг (115+141)

3. Ангел Русев (Болгария) – 254 кг (110+144)

Мусобақа эртага давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар