Судочье-Акпеткей буюртма қўриқхонасида олиб борилган рейд тадбирида Тахтакўпир тумани "Қоңыраткөл" ОФЙда яшовчи фуқаролар Е.А ва Б.К, Ю.С, У.Алар томонидан ноқонуний равишда “Қизил китоби”га киритилган 1 бош жайрон ва 1 та қуённи овлагани аниқланган Бу ҳақда қўриқхона ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирги вақтда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






