ИИВ Академияси раҳбари Рустам Ҳотамов Kun.uz'га берган интервьюсида Ўзбекистон ҳам яқин йилларда "полиция" тизимига ўтишини айтиб ўтди.
Унинг қайд этишича, тизимда амалга оширилаётган бугунги ислоҳотлар ҳам шунга қаратилган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозим, 1991 йилдан кейин "милиция" ички ишлар органларига ўзгартирилди, аммо халқ орасида ҳамон "милиция" атамаси ишлатилади.
Шу сабабда ҳам Ўзбекистонда ҳам полиция тизимига ўтиш учун катта қадам ташлангани ва албатта яқин йилларда бу тизимга ўтилиши таъкидланмоқда.






