АсосийSiyosat

Президент туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф қилди

'Президент туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф қилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш давлатларининг ҳамкорлик борасида ҳали ишга солинмаган улкан имкониятларидан тўлақонли фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилмоқда.

Унга кўра, шу муносабат билан Президентимиз қатор таклифларни илгари сурди:

- Ташкилот доирасида савдо алоқаларини кенгайтириш учун қулай ва жозибадор шароитларни яратиш;

- учинчи давлатлардан кириб келаётган маҳсулотларни Ташкилотга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ҳисобидан қоплаш;

- Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш;

- Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;

- давлатларимиздаги ихтисослашган ташкилотлар негизида “Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш;

- келгуси йили Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш.

    Бошқа янгиликлар