Бугун Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли, мазкур қозонхонадан иссиқ сув ва иссиқлик узатиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Юнусобод туманида тўлиқ, Олмазор ва Шахонтоҳур туманларида эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Айни пайтда Иссиқлик марказида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар соат 17:00 гача иссиқ сув ва кечки 24:00 га қадар иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилдилар, дейилади хабарда.






