Хоразм вилоятида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерациясининг “Специализированный застройщик Дом-59” ва "Велосстрой" корхоналари томонидан қурилиш соҳасининг турли йўналишларида мавжуд бўш иш ўринлари учун танлов бўлиб ўтмоқда.
Танловларда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.
Танловлардан ўтган фуқароларга Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, патент расмийлаштириш, транспорт, яшаш харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган.
Танловлардан ўтган фуқаролар ташкилий тарзда қурилиш объектларига юборилади.






