АсосийDunyo

Ногирон болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи бузиб келинмоқда — ЮНИСЕФ

'Ногирон болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи бузиб келинмоқда — ЮНИСЕФ'ning rasmi

ЮНИСЕФ, шунингдек, дунёдаги ногирон болалар сонини очиқлади.
ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, бутун дунёда ногирон болаларнинг таълим жараёнларидан ортда қолаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот ҳисоботида сўз юритилади.

ЮНЕСКО 42 давлатда 60 кўрсаткич бўйича махсус тадқиқот ўтказган. Унга кўра, бутун дунёда 240 миллион ногирон бола бор. Ҳисоботда айтилишича, уларнинг ҳуқуқлари туғилиши биланоқ бузилади: кўпинча имконияти чекланган болалар рўйхатга олинмайди, улар ғамхўрлик, тиббий ёрдам, таълим олиш каби базавий ҳуқуқлардан маҳрум этилади.

 Тадқиқотда кўтарилган масалалардан бири – ногирон болалар таълими. Уларнинг таълим олиши зарурлиги умумэътироф этилган бўлса-да, болалар бу соҳада ортда қолишда давом этмоқда. ЮНИСЕФ имконияти чекланган болаларнинг бошқа тенгдошлари билан тенг ҳуқуқларга эга бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

 

    Бошқа янгиликлар