Келишувга эришиш учун 30 дан ортиқ онлайн учрашувлар ўтказилган.
10-ноябр куни Хитой ва АҚШ иқлим ўзгаришига қарши ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда oav.uz "Интерфакс”га таяниб хабар бермоқда.
Хитойнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус вакили Хие Чженхуа, сўнгги 10 ой ичида АҚШ ва Хитой ушбу ташаббусни тайёрлаш учун 30 дан ортиқ онлайн учрашувлар ўтказганини таъкидлади.
“Дунёнинг икки йирик кучи сифатида Хитой ва АҚШ иқлим ўзгаришига қарши курашишда бошқалар билан биргаликда ишлаш масъулиятини ўз зиммаларига олишлари керак”, - дея қўшимча қилди Хитой вакили.






