АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон банкларида доллар курси илк бор 10 770 сўмгача кўтарилди

'Ўзбекистон банкларида доллар курси илк бор 10 770 сўмгача кўтарилди'ning rasmi

Бугун, 11 ноябрь кунидан бошлаб бир нечта банклар доллар курсини оширди, дея ёзмоқда spot.uz.

Маълум қилинишича, айни пайтда аксарият банкларда мазкур валютани 10 710 сўмга сотиб олиш, 10 770 сўмга сотиш таклифи мавжуд. Бу янги максимал белгидир. Валюта курси бўйича аввалги рекорд салкам икки ой аввал ўрнатилганди. Ўшанда доллар илк бор 10 760 сўмга кўтарилган эди. Шундан сўнг, курс бир неча ҳафта давомида ўзгариб турди.

Маълумот учун, феврал ойининг ўрталаридан бошлаб Марказий банк валюта курсларини аввалгидек ҳафтада бир марта эмас, ҳар куни эълон қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар