Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 992 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 288 минг 352 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 194 нафарига ижтимоий ёрдам, 10 минг 951 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Шунингдек:
- 5 минг 984 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
- 308 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
- Хорижда вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
- 408 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
- Оғир тан жароҳати олган 12 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
- Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 892,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.






