2021 йилнинг 11 ноябрь санасидан бошлаб, Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида уйма-уй юриб, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди.
Бу ҳақда "Статқўм" хабар берди. Таъкидланишича, мазкур 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси 11-25 ноябрь кунлари рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, қоғоз ва планшет орқали саволномалар тўлдириб борилади.
"Бу синов жараёнлари 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.
Ҳурматли ватандошлар! 11-25 ноябрь кунлари синов тариқасида ўтказилаётган аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига фаол қатнашинг",–дейилади хабарда.






