АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш сони ортди — ССВ

'Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш сони ортди — ССВ'ning rasmi

Кеча Ўзбекистонда 275 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йил 10 ноябрь ҳолатига  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188892 (+273) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  
  • 17 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,  
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 19 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 27 нафари Фарғона вилоятида,
  • 16 нафари Хоразм вилоятида,
  • 56 нафари Тошкент вилоятида,
  • 91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

   Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1349 нафарни ташкил қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай вазиятда аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар