АсосийSport

Покистонда ўтказилган халқаро спорт мусобақасида ҳарбийларимиз иккинчи ўринни эгаллашди

'Покистонда ўтказилган халқаро спорт мусобақасида ҳарбийларимиз иккинчи ўринни эгаллашди'ning rasmi

Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор шаҳрида ўтказилган “Жисмоний тайёргарлик ва жанговар қобилият тизими” бўйича III  Халқаро спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Мусобақада 12 та мамлакатдан 18 та жамоа қатнашди.
 

Ушбу баҳсда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида мезбон жамоадан сўнг фахрли 2-ўринни эгаллади. Мазкур мусобақадан қайтган ҳарбий хизматчилардан иборат жамоа аъзолари “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Тадбирдда вазирликнинг масъул офицерлари, ғолиб ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Муросасиз кураш олиб борган ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини 11 нафар ҳарбий хизматчилар ҳам ҳимоя қилишди.

 

 

    Бошқа янгиликлар