"Халқчил ёндашув" лойиҳасининг бу галги меҳмони тадбиркор Аброр НАРЗИЕВ бўлди. У бугунги кунда тадбиркорлар учун яратилган имкониятларга ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда баҳо берди.
"8-синфда ўқиб юрганимда хонадонлардан майиз, ёнғоқ йиғардим, мағзини ажратардим, сифатига қараб саралаб, сотар эдим. Кейинчалик тадбиркорлик сирларини тўлиқ ўрганиб, мустақил 6 хил маҳсулот чиқаришни бошладим.
Узоқ йиллардан бери фаолият кўрсатаётган тадбиркор сифатида айтишим мумкин, бизга етарлича эътибор бўлмаган, тадбиркорман деб кўкрак кериб юриш қийин бўлган. Ҳокимликларда иш битмай, банкларнинг эшиги олдига бориб ётишлар — бошимиздан ўтган. Оддий битта ҳужжат қилиш учун йиллаб куттиришарди, ўшанда ҳам бу ҳужжат охирига етмасди. Панада юришни хоҳлаганмиз. Оддий мисол, мен ўзим яхши машина олиб минишга қўрққанман.
Бугун ҳар бир инсон, қайси соҳада ишламасин, ўз қадрини топяпти. Хусусан, тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратиляпти, субсидиялар бериляпти. Янги Ўзбекистон — имкониятлар мамлакати»,- дейди тадбиркор.






