АсосийJamiyat

“Sayyoh - 2021” халқаро форумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

'“Sayyoh - 2021” халқаро форумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда'ning rasmi

“Жамият-ислоҳотлар ташаббускори” ғоясини амалда рўёбга чиқариш, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ишларидаги фаоллигини ошириш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни ва натижадорлиги тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказилишида кўмаклашиш мақсадида, Федерация томонидан хорижий давлатларнинг турдош ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган форумлар, учрашувлар ва бошқа ижтимоий аҳамияти лойиҳалар асосида тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай нуфузли анжуманларнинг навбатдагиси, Федерация ташаббуси билан Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти (Consumers International), Халқаро истеъмолчи жамиятлари конфедерацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда, Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида “Sayyoh - 2021” халқаро форумини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал тарзда олиб борилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Форумни ташкил этишдан асосий мақсад, мамлакатнинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирилиш, туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиниши, туризм оширувчи фаолиятни копманиялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро нормаларни туризм фаолияти ва амалиётга жорий этилишида кўмаклашиш ҳамда туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида соҳа ривожига тусқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва бартараф этиш буйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Ўзбекистонда мустақилликнинг илк даврларидан истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинган. Аммо бугунга қадар соҳада мавжуд камчиликлар тадқиқ этилмоқда. Федерация томонидан ташкил этилаётган ушбу форум соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, тизим ютуқларини тадқиқ этиш,  халқаро тажрибани ҳаётимизга кириб келишида улкан рол ўйнайди. Бир сўз билан айтганда, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамалакатимизнинг бой тарихи ва бугунги ривожланишлар билан жаҳон ҳамжамиятини таништиришда Форумнинг ўз ўрни бор.

Қайд этиш жоизки, “Sayyoh - 2021” халқаро форумида Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти (Consumers International) президенти Маримуту Надасан ҳамда бош директори Хелена Лоран, Халқаро истеъмолчи жамиятлари конфедерацияси бошқарувчи раиси Димитрий Янин ва олтмишга яқин хорижий давлатлардан экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ушбу форумда халқаро ташилотларнинг бу каби вакилларининг иштироки мамалакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қилинаётган ишларни кенг оммага тарғиб этишда, ривожланган мамалакатларнинг бу соҳадаги тажриба ва ютуқларини ўрганишда улкан имконият бўлиб хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

    Бошқа янгиликлар