Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Миробод туманидаги "Тошкент МУМ" АШБ жойлашган кўчада йўл-таъмирлаш ишлари якунига етганлиги сабабли, автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.
Шу муносабат билан, 2021 йил 10 ноябрь кунидан бошлаб 1, 13, 19, 21, 22, 30, 37, 85-сонли автобус йўналишлари ҳаракатини аввалгидек давом эттиради, дейилган хабарда.






