Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳридаги йирик мулкни кимошди савдосига қўйди.
Маълум қилинишича, Чилонзор тумани Тирсакобод маҳалласидаги 60-сонли ҳарбий шаҳарчадаги объект Вазирлар Маҳкамасининг 26-августдаги қарорига асосан сотувга қўйилган
Лот 27,86 гектар майдонда жойлашган. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 29,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Барча коммуникациялар — электр, газ, сув ва канализация бор.
Объектнинг бошланғич баҳоси — 204,9 млрд сўм. Аризалар шу йилнинг 11 декабрига қадар қабул қилинади, савдолар эса 13 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Айни пайтда бу сайтда сотилган энг қиммат лот ҳисобланади.






