АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги чанг миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

'Ўзбекистондаги чанг миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорлогия хизмати 4-6 ноябрь кунлари даврида чанг ғубор вақтида атмосфера ҳавоси ифлосланиши бўйича маълумотларни тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 4 ноябр куни Ўзбекистон худудига Урал худудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келди.

Совуқ фронт зонасида шамолнинг кучайиши 12-15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида 20-25 м/с гача кучайиши кузатилди.

Шамол таъсирида тупроқнинг юқори қуриган устки қатлами кўтарилиб, республиканинг бир қатор ҳудудларига кўришнинг 100-200 м гача ёмонлашиши билан чангли қумли туман таъсирини юзага келтирди. Атмосфера ҳавосида чангнинг миқдори кескин ўсди.

 4 ноябрда ҳавода чанг миқдори бўйича  максимал аҳамиятлилик: Гулистон, Олмалиқ шаҳрида 20 РЕМ, Чирчиқ-26 РЕМ, Тошкент-33 РЕМ, Бекобод-18 РЕМ, Ангрен-8 РЕМ, Буҳоро шаҳри-14 РЕМ, Навоий шаҳри-8 РЕМ, Самарқанд – 4 РЕМ, Сариосиё, Наманган, Урганч, Фарғона, Қўқонда таҳминан 2 РЕМни ташкил этди. 

 Тунги соатларда атмосферанинг қуйи қатламларида ҳосил бўлган иверсион тўхтатувчи қатлам натижасида ернинг устки қатламида ҳавонинг паст даражаси  чангнинг тарқалишига тўсқинлик қилди.

 5 ва 6 ноябрь кундуз кунлари атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши пасая бошлади ва 2 дан 8 РЕМ даражасигача етди.

 8 ноябрь кундуз куни Республикада атмосфера ҳавоси ифлосланиши фақат айрим шаҳарларда рухсат этилган аҳамиятлиликдан юқори бўлди.

Маълумот учун: Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши устидан кузатувлар автоматлаштирилган мониторинг станцияларидан ҳар соатда амалга оширилган. Бошқа шаҳарларда эса кузатувлар дискрет тартибда олиб борилган.

    Бошқа янгиликлар