9 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 323 616 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 184 874 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 82 717 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 56 025 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 494 503 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 14 834 189 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 9 049 573 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 4 610 741 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Самарқанд вилояти (62 649 доза),
- Тошкент вилояти (35 280 доза),
- Тошкент шаҳри (30 738 доза) банд қилди.
Эътиборлиси, Фарғона ва Наманган вилоятларида қўлланилган вакцина миқдори 3 миллион дозадан ошди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 69,1 фоизни ташкил қилмоқда.






