АсосийJamiyat

"Авто 60-ой"дан жабр кўрганларга 9,5 млрд сўм қайтарилди ва ишлар давом этмоқда, бироқ…

'"Авто 60-ой"дан жабр кўрганларга 9,5 млрд сўм қайтарилди ва ишлар давом этмоқда, бироқ…'ning rasmi

Маълумки, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 29.03.2021 йилдаги ижро варақасига асосан “Авто 60-ой” МЧЖ мансабдор шахслари Ж.Баходиров ва бошқаларнинг жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан хатланган 28,6 млрд. сўм пул маблағларини 15.761 нафар ундирувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплашга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига келиб тушиб ижро иши қўзғатилганлиги ва Бюро марказий аппарати ташаббуси билан Бюро ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар ташкил этилгани ҳақида муқаддам хабар берилган эди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси  жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспекторининг Марғуба Амонованинг "Даракчи"га хабар беришича, ҳозирда ишчи гуруҳларга 11.912 мингга яқин фуқаролар мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳисоб рақамлар хақидаги маълумотларни тақдим қилишган.

Ариза тақдим этган жами 11.559 нафар фуқароларга 23,6 млрд. сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилди.

Қолган фуқароларимизнинг ҳам пулларини қайтариб олишлари учун мурожаатлари этишлари лозим.

Бу борада, Мажбурий ижро бюроси фуқароларимиз учун янада қулай бўлиши ва ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш мақсадида, Ишчи гуруҳ аъзоларини нафақат МИБ бошқармаларида, балки фуқароларимиз яшаётган МИБ туман-шаҳарларида ҳам ташкил этди.

Демак, энди фуқароларимиз пулларини олиш учун МИБ туман-шаҳарларига ҳам мурожаат этишлари мумкин.

Мурожаат этиш учун Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ёки ўзи яшаб келаётган туман-шаҳар бўлимларига  шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан (душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18-00 га қадар) мурожаат қилишлари сўралади.

Яна бир муҳим маълумот:  яхши биламизки, МИБ суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижросини таъминлайди.

Маълум бўлишича, ҳозирда 800 дан ортиқ фуқароларимиз МИБ органларига “Авто 60-ой” МЧЖ.дан жабр кўрган шахс сифатида ва зарар пулларини олиши учун мурожаат этишган бўлсада, уларнинг номлари суд қарорлари акс этмаган.

Демак, ушбу фуқароларимиз бу масалада тергов ва суд органларига мурожаат этишлари лозим.

Ундирув ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар