Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри “Яшил макон” ташаббуси доирасида ишга фаол киришган бўлса, Сурхондарё, Сирдарё (1 фоиздан) ва Хоразм (2 фоиз) вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолган. Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида эса кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантирилди, дея хабар қилди “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишидан.
Шу сабабли масъуллар энди кўчат экаш бўйича ҳисоб бериб боради.
“Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам, ушбу дастур қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди. Бир нарсани аниқ тушуниш керак, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда ўзининг ҳудудида халққа мурожаат қилади, Президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради. Бунда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, пала-партиш қилинган ишлар ўз-ўзидан билиниб қолади”, деди Шавкат Мирзиёев.






