АсосийJamiyat

Олмалиқда дайди ит тишлаган икки киши оламдан ўтгани маълум қилинди

'Олмалиқда дайди ит тишлаган икки киши оламдан ўтгани маълум қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ туманида икки фуқаронинг қутиришдан вафот этганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. 

Тарқатилган хабарлар бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий баёнот берди.

Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар тасдиғини топмаган. 

Қўмитанинг маълумотига кўра, олти ой аввал қаровсиз қолган дайди итнинг тишлаши натижасида, яъни қутурган дайди ит жароҳат етказган шахслар ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмаганлиги туфайли икки киши оламдан ўтган.

Хабарларда қайд этилган Олмалиқ туманида 141 нафар ёшларнинг қутуриш касаллигига чалинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мутлақо асоссиз, эканлиги таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Олтиариқ туманида яшовчи фуқаронинг сигири қутуриш касаллигига дучёр бўлгани, хонадон эгаси ва унинг турмуш ўртоғи шифохонага ётқизилган ҳақида хабар берган эди. 

    Бошқа янгиликлар