Франция Руан Нормандия ва “Ипак йўли” туризм халқаро университети ўртасида 3 йиллик ҳамкорлик меморандуми онлайн тарзда имзоланган. Бу ҳақда Бухоро вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳамкорлик доирасида Ипак йўли туризм халқаро университети билан кенг қамровли таълим ва илмий алоқалар, хусусан университет ҳузуридаги, ҳозирда Бухоро туризм маданий мерос техникуми Европанинг нуфузли таълим даргоҳи билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш мақсад қилинган.
Ҳамкорлик меморандумининг онлайн имзолаш маросимида томонларнинг ўзаро учрашуви 2021-йил ноябр ойида Бухоро ва Самарқандда ташкиллаштирилиши режалаштириб олинган.
8-ноябр куни Бухоро Туризм ва маданий мерос техникуми Франциянинг Руан университети профессор-ўқитувчиларини кутиб олишди.
Икки кун давомида Руан университети профессор-ўқитувчилари қўшма дастур асосида иш олиб боришади.
Унда талабалар ва ўқитувчилар тажриба алмашинуви, дарс жараёнларидаги янгиликлар ва қатор қўшма дастурлар ўрин олган.






