Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1 ноябрь куни “New-York-Тошкент» йўналишидаги авиарейс билан "Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропортига учиб келган, 1979 йилда туғилган Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи К.Ш. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли назоратдан ўтказилади. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Адвокат, мутахассис ҳамда холислар иштирокида фуқаронинг қўл сумкаси қисми ва буюмлари кўздан кечирилганда, тамаки маҳсулотларини чекиш учун мўлжалланган 2 дона шиша "трубка", 4 дона "СБД" номли ЭКБнинг хулосасига кўра жами 1,1079 грамм "Каннабис мойи" гиёҳвандлик моддаси ва 1 дона чекиш учун мўлжалланган электрон трубка, 1 дона тамаки маҳсулотларини майдаловчи мослама, 1 дона кўз дориси ҳамда 1 дона электрон сигарет борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси "қамоқ" қўлланилди.






