АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш сони пасаймоқда

'Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш сони пасаймоқда'ning rasmi

Касалланишлар сони яна пасайди: кеча мамлакатимизда 260 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

2021 йил 6 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187924 (+258) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 14 нафари Наманган вилоятида,
  • 22 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 23 нафари Фарғона вилоятида,
  • 17 нафари Хоразм вилоятида,
  • 48 нафари Тошкент вилоятида,
  • 92 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
  • Андижон вилоятида 27 нафар,
  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Жиззах вилоятида 31 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 21 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 25 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 20 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 45 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 156 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183969 (+357) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1338 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан  ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асраш сўралмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар