АсосийJamiyat

Бош прокуратуранинг расмий веб-сайти янгиланди

Бош прокуратуранинг расмий сайти янги талқинда тақдим этилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Гулноза Раҳимова веб-сайтнинг янги талқинига киритилган янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.

Таъкидланганидек, Бош прокуратуранинг янги интернет-вакиллиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Сайт ахборот узатишнинг мантиқий тузилишига, жозибали графика ва рангли дизайнга эга, шунингдек, прокуратура органлари фаолияти ҳақидаги зарур материаллар билан тўлдирилган.

Сайтда имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар тақдим этувчи функциялар ҳам ўрин эгаллаган.

Қўшимча ўзгартиришлар билан умумий навигация, асосий меню ҳам қамраб олинган. Сайт устида ишлаш давомида янги модуллар ишлаб чиқилган, мавжудлари яхлит ҳолатга келтирилган.

Ресурсда ҳудудий прокуратуралар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг саҳифалари ҳам тақдим қилинган бўлиб, фойдаланувчиларнинг қулайлиги учун улар битта блокка бирлаштирилди.

«Интерактив хизматлар» блокига кирувчилар учун нафақат Бош прокуратурада, балки вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда фуқароларни қабул қилиш жадваллари билан, шунингдек, қабулни ташкиллаштиришга масъул бўлган ходимлар билан боғланишга оид маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган. Бундан ташқари, «Мурожаат юбориш» интернет-қабулхонаси орқали ҳар қандай фуқаро ёки юридик шахс қонун бузилишлари ҳақида ариза, шикоят, мурожаат юбориши мумкин.

Шунингдек, сайт бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имкониятини беради.

Бош прокуратуранинг янгиланган интернет-вакиллиги тадбир иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

    Бошқа янгиликлар