«Истиқлол» саройида Шуҳрат Қаюмовнинг яккахон концерт дастурига старт берилди.
Хонанданинг яқинда бетоб бўлганлигига қарамай, дастур тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтди. Касаллиги сезилиб ора–сира йўталса ҳам хонанда концертни қоилмақом тарзда ўтказди. Муножотдан тортиб, уйғурча қўшиққача турли мавзуларда куйлади.
Вафот этган сухандонлар ҳотирасига куйланган таронага қарсаклар ёғилди. Она мавзуси Шуҳрат Қаюмовнмнг «фишкаси» экани яна бир бор билинди. “Она сизсиз қийналиб қолдим”га йиғламаган томошабин қолмади. Хонанда бу сафар оталар учун ҳам алоҳида қўшиқ тайёрлади.
Олқишларга кўмилган қўшиклардан яна бири эркаклар тилидан айтилган, сочи оқараётган аёлларга бағишланган тарона бўлди.
Юқоридагилардан ташқари унинг ретрога айланган “Ўтган кунлар” мавзуси доирасидаги хит қўшиклари ҳам дастурга ўзгача кайфият бағишлади.
Айрим қўшиқларга саҳналаштирилган театрлаштирилган томошалар мухлисларни зериктирмади. Ажралиш остонасидаги оилани тиклашга бағишланган тарона ва саҳна кўринишига томошабин тик туриб қарсак чалди.
“Тошкент зеболари” раққосалари ҳам хонанданинг тароналарига муносиб тарзда жиддий рақсларни постановка қилишгани дастурга зеб берди.
Концерт дастури давомида Умида Мирҳамидова йиғилганларга катта сирни ошкор қилди. “Оқ атиргуллар” таронасини айтиб бўлгач, ушбу қўшиқ айнан Шуҳрат Қаюмов учун куйланганини айтди. Шуҳрат Қаюмов ҳам унга жавоб тариқасида шу номли таронани куйлади.
Хуллас мазмунли қўшиқларга йўғрилган концерт дастури чиройли ўтди.
Ёдгорбек Юксал Darakchi.uz учун махсус тайёрлади





