АсосийShou-biznes

Лола ўзи ва DJ Piligrim ўртасидаги муносабатларга ойдинлик киритди

Хонанда Лола “Даракчи” газетасининг “Онлайн-юлдуз” лойиҳасида меҳмон бўлиб, сайтимиз орқали мухлисларнинг кўплаб саволларига жавоб берди.

Хусусан, хонанда ўзи ва ҳамкасби Dj Piligrim ўртасида қандай муносабат борлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан:

“Биз у билан дуэт ижро этганимиздан сўнг турли миш-мишлар, ғийбатлар пайдо бўлди. Бироқ бу сўзларим кимнидир хафа қилиши ёки аксинча хурсанд қилиши ҳам мумкин: Бизнинг ўртамизда дўстлик ва ҳамкорликдан бошқа ҳеч нарса йўқ, бўлмаган ҳам. Dj Piligrim ва мен ҳамкасблармиз, холос. У менинг яқин дўстим, бундан ташқари аксарият қўшиқларимни у ёзиб берган. Dj Piligrim менга ижод борасида кўп нарсани ўргатган.  Унинг маслаҳатлари, тавсиялари асосида кўп нарса ўргандим”.

    Бошқа янгиликлар