АсосийShou-biznes

Умида Мирҳамидова ва Шуҳрат Қаюмов “Оқ атиргуллар”ни янги талқинда куйлади

Хонанда Шуҳрат Қаюмов концерт дастурида Умида Мирҳамидованинг “Оқ атиргуллар” қўшиғини янги талқинда куйлайди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда

Аксарият тингловчиларга манзур бўлган ва ҳамон тингланадиган “Оқ атиргуллар” таронаси икки хонанда ижросида савол-жавоб кўринишида бўлиши кутилмоқда. 

“Мумтоз қўшиқларни жуда яхши кўраман, шу билан биргаликда замонавий эстрада қўшиқларни ҳам тинглайман. ‘Оқ атиргуллар’ қўшиғини жуда яхши кўрардим. Ҳар доим Умидахон бу қўшиқни кимга айтган эканлар, деб уларга бошқа одамлар жуда кўп берган саволни мен ҳам ўзимга ўзим берардим. Ҳозир оилавий можароларни эшитсангиз, йигит томон ўзича ҳақ, қиз томоннинг ҳам ўзини оқлайдиган сабаблари бор. Худди шундай бу қўшиқни ошиқ йигит тилидан бевафо қизга қарата айтилган. Яъни, ‘сени ўзинг бевафолик қилдинг, мен сен учун ҳалигача оқ атиргулларни ўстираман’. Орадан йигирма йиллар ўтган бўлса-да, сен учун очилади сен севган атиргуллар, дея жавоб қўшиқ тайёрлаганмиз. Бу ҳақида, шундай қўшиқ куйлаш ҳақида анчадан буён ўзим ўйлаб юрар эдим”,—дейди хонанда.

Маълумот учун, янги таронанинг мусиқаси “Оқ атиргуллар” қўшиғининг мусиқаси, сўзини эса шоира Ҳилола Иброҳимова ёзган.

    Бошқа янгиликлар