АсосийShou-biznes

Лола фарзандлари отасининг янги рафиқасига қандай муносабатда эканлигини айтди

Хонанда Лола "Даракчи" газетасининг “Онлайн-Юлдуз” лойиҳаси меҳмони бўлиб, 1,5 соат мобайнида мухлисларининг саволларига тўғридан-тўғри жавоб берди. Хонанда бу вақт оралиғида 60 дан ортиқ саволларга жавоб беришга улгурди.

Хусусан, хонанда собиқ турмуш ўртоғининг фарзандларига бўлган муносабати ҳақида шундай деди:

“Собиқ турмуш ўртоғимнинг фарзандларимга муносабати жуда яхши. Ҳар ҳафта охирида дам олиш кунларини улар бирга ўтказишади. Мен эса бундан фойдаланиб маза қилиб дам оламан(кулади). Фарзандларим дадаси уйланганини тўғри қабул қилишди. Улар катта бўлиб қолишди, шунинг учун ҳам биз ҳеч нарсани яшириб ўтирмадик. Ота-она бахтли бўлса, фарзандлар ҳам бахтли бўлади. 

Энг қизиғи, у уйланганидан сўнг ҳам ўғлим ва қизим дадасиникига бажонидил боришяпти. Сабаби, унинг турмуш ўртоғи фарзандларимга жуда яхши муносабатда.  Ҳатто, фарзандларим уни яхши кўриб, ‘Опажон’ деб чақиришади. Фарзандларимнинг кўнглини олишга ҳаракат қилаётгани учун ҳам ‘Опажон’га раҳмат!”

    Бошқа янгиликлар