Халқаро авиация қўмитаси бошлиғи ўринбосари Сергей Зайконинг маълумот беришича, бир ойдан сўнг Ростов-Донда ҳалокатга учраган Boeing самолёти қора қутисининг дастлабки натижаси эълон қилинади, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Унинг таъкидлашича, барча ҳалокат сабаблари бир ой мобайнида ўрганилади, аммо бу якуний хулоса бўлмай, аниқ фактга асосланган хабар бўлади. Илгари Халқаро авиация қўмитаси ҳалокатга учраган самолётнинг овоз ёзувчи ускунаси яроқсиз ҳолга келиб қолгани, уни таъмирлаш ишлари кетаётгани ҳақида хабар берган эди.
Параметрик ўзи ёзувчи ускунадаги маълумотларга эса зарар етмаган.





