Уйнинг томини кучли шамол қоғозни учиргандай учириб юборди, деб хабар берди “news.bigmir.net” нашри.
Россиянинг Краснояр ўлкасидаги Дудинка шаҳрида аҳоли яшовчи беш қаватли уйнинг томини кучли шамол учириб кетди, деб маълумот берди Краснояр ўлкаси Фавқулодда вазиятлар Бошқармаси. Қутқарувчилар ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар ҳақида ҳозирча маълумот бермаган. Ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун 10 нафар қутқарувчи ва 3 та техника юборилган.





