Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Ростов-Донда Boeing 737-800 йўловчи самолёти ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактубда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирилиб, самимий ҳамдардлик изҳор этилган.
Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради.





