АсосийShou-biznes

Манзура: Шахнозабонунинг жанозасига эстрада оламидан ҳеч ким бормади

Хонанда Манзура Шаҳнозабонунинг жанозасидан ҳамкасбларидан ранжиб қайтганини маълум қилди.

  Манзура:

—Instagram`да "Опажоним"лаб уни ўлими билан кенг оммани "табриклаган"лар биронтаси жанозага келмади. Фақатгина Даврон Кабуловни кўрдим, рахмат унга. Шу йигитдан сал хафа эдим аммо шу куни ҳурматим ошди. Мен, Ирода Дилроз ва радиобошловчи Ширин Ғофуровалар бор эдик. Майли  давлат тадбири билан банддир десанг шу куни давлат тадбири йўқ эди, тўй десанг хам хозир у даражада тўй мавсуми эмас. Бирон жойи оғриб қолгандир десанг, нахотки ҳаммасиникини ёппасига бирдан айнан шу куни оғриб қолган бўлса?! (жахли чиқади)

Эстрададаги ҳаммаси айнан шу куни бетоб бўлиб, гастрольда ва ёки тадбирда бўлмагандир?! Ўзимча минг ҳижолат билан кеч бордим шекилли, деб, ҳозир ҳамма ўша ерда, деб борсам...эстрада оламидан ҳеч ким йўқ! Дуторчилардан бор дейишди. Уни "гап"чиларичи қайда қолди? 2-3 кун ўтиб  Мавлуда опа Умида опани олиб борганини эшитдим. Аммо қолганлар қани? Шунча одам Instagram`да қўйганини кўрдим,  шулардан қани энди биронтаси келган бўлса.      Биласизми...бир рейтинги баланд хонандани онаси ўлганида ҳаммаси ўша ерда эди. Машҳур бўлсанг шу ўлимга ҳам "понт" учун ҳамма борар экан. Яхшиям ўша хонандани ўзи ўлмабди, онаси ўлибди. Умри узоқ бўлсин ўзини, бахтли бўлсин, иймонда бўлсин. Шунчаки факт сифатида таққослаш учун ҳам бир мисолда бу, лекин Шаҳнозабону соғлиғи туфайлидир ё пули йўқмиди, майли энди йўли шунақа экан бироз вақт санъатда кўринмай қолганига биронтаси сўнгги манзилига кузатгани бормадия. Ҳаммаси хўжакўрсинга Instagram`да “табриклагани” қолди. Одамларга яхши кўринганида бу. Лекин юракдан муносабат йўқ! Қолмаган! Мана шу энг дахшатлиси, шу учунам бу мавзуни кўтаришларингизни истайман.  Нима учун бунақа бемехр бўлиб кетишяпти?

Instagram`га қўйгунча бориб жамоа билан сўнгги манзилга кузат, омин қилиб юборсанг ўзинггаям Шаҳнозагаям савоб ёзилар. Урф-одатларимизку. Биз артистларни хаммаси фақат "понт"да, ўзга брендларни кийиб олиб реклама қиламиз, эрталабдан кечгача қаерда овқатланаётганимизни кўрсатамиз ва кимнидир туғилган куни ҳамда ўлими билан табриклаш билан кифояланамиз холос!

Эслатиб ўтамиз, хонанда Шаҳнозабону 14 март куни 42 ёшида вафот этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева Шаҳнозабонуни хотирлар экан, унинг “ўлимни ҳам мардонавор қабул қилгани”ни айтиб ўтди. Кейинроқ, марҳума энг сўнгги қўшиғини онасига бағишлаб ижро этгани аммо уни мухлислар эътиборига ҳавола этишга улгурмагани маълум бўлди.

  

  
 

    Бошқа янгиликлар