АсосийDunyo

Трампга қарши уруш эълон қилинди

Anonymous хакерлик ҳаракати Дональда Трампга қарши уруш эълон қилди, асосий ҳужум 1 апрелга белгиланди.

Ҳаракати Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясини бузилиши мумкинлиги билан таҳдид қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. Улар миллиардерга қарши оммавий уруш эълон қилишган. Улар бу ҳақда YouTube каналида жойлаштирган роликларида айтиб ўтишган. 

Трампга қарши илгари ҳам киберҳужум эълон қилинган эди, бу сафар хакерлар катта талофат етказилиши ҳақида огоҳлантирган. Улар мисол тариқасида ижтимоиий тармоққа Трампнинг телефон рақамини ва суғурта гувоҳномасини қўйишган. 

Хакерлар асосий ҳужумни 1 апрелга белгилашган, улар Трампнинг нафақат президентликка номзодлик тўғрисидаги расмий сайтига, балки унинг барча бизнес-структурага тегишли сайтларига ҳам талафот етказишлари ҳақида айтишган.

    Бошқа янгиликлар