АсосийSUG'DIYONA

Инсон иродаси нақадар кучли эканлигини исботлаган модель қиз

Бундан икки йил муқаддам Рождество байрамидан бир неча кун олдин бразиялик модель Паола Антонинининг ҳаёти бир умрга, кескин ўзгариб кетди. Сайр вақтида уни машина уриб юборади ва оқибатда шифокорлар бир оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлишади. Бошига тушган фалокат Паоланинг иродасини синдира олмади, у дунёга инсон ҳар қандай қийинчиликни енга олиш хусусиятига эга эканлигини исботлаб берди. 

Биз кундалик арзимас майда-чуйда омадсизликлардан шикоят қиламиз. Ишдаги, шахсий ҳаётимиздаги кўнгилсизликлардан кайфиятимиз тушиб, такрорланмас лаҳзалардан унумли фойдаланишни, шу бугунги кун учун тақдирга миннатдорчилик билдиришни  унутиб қўямиз. Паоланинг инстаграм саҳифасига қўйилган суратлари унинг ҳаётидан мамнунлигини акс эттириб турибди. 

   

Паола рақс, фитнес, спорт билан шуғулланади, саёҳатларга чиқади. 

 

   

Оёғи йўқлигига қарамай, бу жасур қиз  модделлик касбини давом эттирмоқда, у телешоуларда фаол иштирок этади, йирик мода фирмалари билан шартномалар имзолаган. 

 

Бундан ташқари Паола модалар намойиши съёмкаларида ҳам қатнашиб келади, унинг ўз шахсий блоги ва YouTube`да шахсий канали бор. Паола имконияти чекланган инсонлар билан учрашиб, уларни яшашга ундайди. Ўзига нисбатан ишонч уйғотишда катта ёрдам беради. 

 

    Бошқа янгиликлар