АсосийShou-biznes

“Ўзбеккино” Самарқандда миллий кинофестиваль ўтказади

17-19 март кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Самарқанд вилоятида “Ўзбек миллий киносанъати кунлари” фестивали ўтказилиши режалаштирилган.

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.

Фестивал доирасида 18 март куни давлат буюртмасига асосан суратга олинган “Хазонрезги” бадиий филмининг тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Самарқандлик киноихлосмандлар учун 2015 йилда ишлаб чиқарилган “Барон”, “Ажал жодуси”, “Баракасини берсин”, “Балли, Камолиддин”, “Дилор, Дилор, дил ва ор” бадиий филмлари ҳамда “Сўзана”, “Орзиқиб кутилган мўъжиза”, “Аёл қалбидаги мусиқа”, “Самарқанд – боқий қўшиқ” номли ҳужжатли филмларнинг намойишлари ташкил этилади.

Фестивалда Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Мирза Азизов, Хайрулла Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Лола Элтоева, ҳамда Дилором Эгамбердиева каби бир қатор таниқли ва ёш киноижодкорлар иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар