АсосийDunyo

АҚШда россиялик шоир Сергей Есениннинг ўғли вафот этди

Россиялик таниқли шоир Сергей Есениннинг ўғли Александр Есенин-Вольпин 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Александрнинг ўлими ҳақидаги хабарни ОАВга унинг дўстлари етказган. Ўлим сабаблари ошкор қилинмаган.

Есенин-Вольпин — математик, файласуф, ва шоир сифатида ном қозонган. У 1924 йил 12 май куни Ленинград шаҳрида таваллуд топган. Унинг онаси Надежда Вольпин шоира ва таржимон сифатида ишлаган. Сергей Есенин ва Надежданинг муносабатлари узоққа бормайди. 

Александр 1972 йилда АҚШга кўчиб кетган.

    Бошқа янгиликлар