2016 йилнинг 16-22 март кунлари Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари томонидан Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилади.
2016 йил 16-17 март кунлари Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри бемор болалари, 18-20 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Хоразм вилоятлари бемор болаларини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.
16-17 март кунлари тиббий кўрик “Соғлом авлод учун” Фондининг тиббий-ижтимоий Маркази (Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчаси 94а-уй), 18 март куни Жиззах шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида, 19 март куни Қарши шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида, 20 март куни Самарқанд шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида ўтади. Тиббий кўрик натижаларига кўра энг оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади.
“Соғлом авлод учун” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти 2002 йилда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган. “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки 2015 йилнинг 18-25 июн кунлари Германиялик мутахассислар томонидан республикамиз ҳудудларидаги жами 505 нафарга яқин бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35 нафар бемор болаларнинг ҳужжатлари танлаб олиниб, Германия клиникаларида соғломлаштирилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 17 феврал куни эса Тошкент халқаро аэропортидан 11 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишиб, ўтган йиллар давомида Германияга даволаниш учун жўнатилган 13 нафар бемор болалар даволаниш курсларини ўтаб,
21 феврал куни соғломлаштирилиб юртимизга қайтишди.





