Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинида Киевнинг “Динамо” клубига қарши баҳс олиб борди. Анчагина қизиқарли ўтган беллашувда ҳисоб очилмади – 0:0.
Дастлабки ўйинда “шаҳарликлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани учун улар чорак финал йўлланмасига эга бўлди. Қайд этиш керакки, “Манчестер Сити” ўз тарихида илк бор ушбу мусобақа чорак финалига чиқди.
“Манчестер Сити” – “Динамо” Киев – 0:0
“Манчестер Сити”: Харт, Компани (Мангаля, 7), Клиши, Сабалета, Отаменди (Демичелис, 24), Фернандо, Фернандиньо, Туре, Навас, Сильва (Стерлинг, 1), Агуэро.
“Динамо” Киев: Шовковский, Хачериди, Антунеш, Вида, Драгович, Гармаш (Сидорчук, 64), Велозу, Буяльский, Ярмоленко, Гусев (Яковенко, 62), Теодорчик (Гонсалес, 46).
Огоҳлантиришлар: Отаменди - Антунеш, Гармаш
Дастлабки учрашув – 3:1.





