АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади

Тошкент шаҳридаги олтита туманда навбатма-навбат баҳорги мавсумий иссиқ сувни тўхтатиш ишлари бошланади. 

Жорий йилнинг 4 апрелидан 14 майига қадар Тошкентнинг олтита туманида навбатма-навбат иссиқ сув ўчирилади. 4 апрелда биринчи бўлиб, Амир Темур шоҳкўчаси, Осиё, Боғишамол, Бодомзор йўли, Кичик халқа йўли, Мингўрик ва бир қатор кўчаларга иссиқ сув бериш тўхтатилади.

“Тошиссиқликқуввати” ташкилоти пойтахтимиз туманларида қайси кунлари иссиқ сув ўчирилиши режалаштирилган рўйхатни эълон қилди. Иссиқ сув профилактика ишларини олиб бориш учун 5 кунга ўчирилади. Тўлиқ рўйхат билан “Тошиссиқликқуввати” ташкилотининг сайтида танишишингиз мумкин. Чилонзор, Дўмбиробод, Шарқ ва Гулистон массивларида иссиқ сувни ўчириш 10-14 май кунларида амалга оширилиши режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар