"ПСЖ" жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Труа"га қарши (9:0) кечган ўйиндан сўнг Парижда қолмаслигига шаъма қилди.
"Агар "ПСЖ" раҳбарияти Эйфель минораси ўрнига менинг ҳайкалимни қўйса, мен Парижда қолишга ваъда бераман. Ҳозир эса, келаси мавсумда клубни тарк этишим ҳақида айта оламан", — дейди швециялик футболчи.
Жорий мавсумда Ибрагимович Франция чемпионати доирасида 24 ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 март куни "ПСЖ" сафарда "Труа" устидан 9:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионат якунланишига 9 тур қолганида Франция чемпион бўлди.





