АсосийJamiyat

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятлардаги 15% дан кам бўлмаган улушини савдога қўйди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг акциядорлик жамиятларидаги 15% дан кам бўлмаган улуши савдога қўйилди. Бу ҳақда компаниянинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси маълум қилди.

Мазкур савдо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сонли "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан амалга оширилмоқда.

Унга кўра "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг «Ўзтемирйўлконтейнер», «Тошкент вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи», «Ўзвагонтаъмир», «Мехмост», «Ўзелектротерм», «Эйвалекмаҳсустемирбетон» акциядорлик жамиятларидаги 15% дан кам бўлмаган улуши «Тошкент» РФБга савдога қўйилди. 
 

    Бошқа янгиликлар