Англиянинг “Бёрнли” жамоаси ҳимоячиси Майкл Кин “Ротерхэм” жамоасига қарши кечган ўйинда рақиб футболчиси билан тўқнашиб, мияси чайқалди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, футболчи боши билан тўқнашиб, кўз олди қоронғулашиб кетган. Ўйиннинг 32-дақиқасида эса у захирадан жой олган.
“Мени кучли бош оғриқлари безовта қилди, кейин эса бўлиб ўтган воқеаларни эслай олмадим. Шифокор мендан ҳозир нечанчи йил экани ҳақида сўраганида, мен 1996 йил деб жавоб бердим”, — дейди Майкл Кин.

Жароҳати туфайли Майкл Кин жамоасининг иккита ўйинида майдонга туша олмаган. Шифохонада даволаниб чиққан ҳимоячи айни дамда ўзини яхши ҳис қилмоқда.





