Франция суди Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Карим Бенземадан терма жамоа сафида тўп суриш тақиқини олиб ташлади. Бу ҳақда championat.com хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Франция апелляцион суди Матьё Вальбуэнага нисбатан товламачилик иши бўйича Бенземага қўйилган назоратни қисман олиб ташлаган. Эндиликда Бензема Евро–2016 мусобақасида тўп суриши мумкин бўлади.
Таъкидлаш керакки, Карим Бенземадан барча айбловлар олиб ташланмаган. Олдинроқ, Франция суди Карим Бенземага терма жамоадаги шериги Матьё Вальбуэна билан мулоқот қилишга рухсат берганди.





