Давлат статистика органларида шу йилнинг 10 март-10 апрель кунлари коррупцияга қарши мониторинг доирасида кузатувлар ўтказилади. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мониторинг ўтказишдан мақсад тизимдаги коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича коррупция даражасини пасайтириш усулларини излашдир.
“Сизнинг мазкур сўровнома саволларига берган жавобларингиз ёрдамида аниқ ва тўлиқ маълумот олишга, уни таҳлил қилиб тўғри хулоса чиқаришга умид қиламиз”,—дейилади хабарда.
Ўз навбатида, давлат статистика қўмитаси сўровноманинг аноним ҳисобланиши, респондентнинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда кўрсатилмаслиги ва саволларга берилган жавоблар фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, шунингдек жавоблар фуқароларга қарши ишлатилмаслигини кафолатлайди.





