“Самарқанд дарвоза” гипермаркетида Chustiy’s Cuisine ва Tez Food маъмурияти "Ширапаз" ҳамда Ресторан бизнеси академияси билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотларидан энг катта Ўзбекистон харитаси тайёрланиши ҳақида хабар бергандик.
Мазкур рекорд харита "Интеррекорд" халқаро агентлиги томонидан сертификат билан тасдиқланди.

Тадбир давомида йиғилганлар орасида 6 та шарт бўйича ўйин ўтказилди ва ғолиблар ҳар бири 100 минг сўмдан иборат бўлган 6 та сертификат билан тақдирланди, дея хабар беради Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.






