АсосийJamiyat

"Туркистон" саройида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

5 март куни “Туркистон” саройида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган хотин-қизлар, табаррук онахонлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирок этди. 
Ислом Каримовнинг Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.

Тадбирда Президент Ислом Каримов қарорига мувофиқ адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият соҳаларида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган 14 нафар қизга мукофотлар тантанали равишда топширилди. 

Сарой фойесида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Бадиий академия, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамкорлигида тасвирий санъат ва миллий ҳунармандлик йўналишларида истеъдодини намоён этаётган хотин-қизлар ижодига бағишланган кўргазма ташкил этилди. 

Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг байрам концерти билан якунланди. 

Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев иштирок этди. 

 

 

    Бошқа янгиликлар