АсосийSport

“Манчестер Юнайтед” Игуаин учун 80 млн евро тўлашга тайёр

“Наполи” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаин фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин. 

Corriere dello Sport нашрининг хабар қилишича, агар янги мавсумда “қизил иблислар”ни Жозе Моуриньо бошқарса, у аргентиналик 28 ёшли футболчини ўз жамоасига таклиф қилади. Унинг трансфери учун манкунианликлар 80 млн евро сарфлашга тайёр.

Жорий мавсумда Гонсало Игуаин Италия А Сериясида 27 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 маротаба ишғол қилган.

    Бошқа янгиликлар