АсосийDunyo

«Северная» шахтасида ҳалок бўлган кончилар билан видолашув маросими бўлиб ўтди

Россиянинг Воркута шаҳридаги «Олимп» спорт комплексида бир неча минг киши «Северний» шахтасида ҳалок бўлган тўрт нафар кончи билан хайрлашиш учун келди.

Таъзия билдириш учун нафақат кончиларнинг яқинлари ва дўстлари, балки ҳамкасблари ҳамда қутқарувчилар ҳам келди. Коми раҳбари ўз чиқишида авария юз берганлиги ҳолати бўйича жиноий иш очилганлигини эслатиб ўтди.

«Ҳозир тергов бригадалари томонидан ҳодиса сабаблари синчиклаб ўрганилмоқда, дея хабар беради «ТАСС».

Тергов якунлангач, унинг хулосаларидан барчамиз хабардор бўламиз. Мазкур фожиа айбдорлари аниқланиши ва тегишли жазо олишларига ишончим комил», — дея таъкидлаган Гапликов.

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни «Северная» шахтасида кучли портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 26 киши қамалда қолганди.

    Бошқа янгиликлар